АсосийJinoyat

Қорақалпоғистон ва Жиззахда газеталар обунаси учун ўтказилган пуллар раҳбарлар томонидан талон-торож қилинди

'Қорақалпоғистон ва Жиззахда газеталар обунаси учун ўтказилган пуллар  раҳбарлар томонидан талон-торож қилинди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикаси ва Жиззах вилоятида даврий нашрлар обунаси учун ўтказилган пул маблағларини талон-торож қилган МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаменти хабар берди.

Департаментнинг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, Қорақалпоғистон Республикасидаги “Ж” МЧЖ раҳбари жамият ҳисоб-рақамига даврий нашрларга обуна бўлиш учун ўтказилган 622,9 млн сўмни таҳририятларга ўтказмасдан, растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги, Жиззах вилоятида эса “G.M.”, “Е.Е.” ва “S.S.” МЧЖ раҳбарлари 2021 йилда даврий нашрларга обуна бўлиш учун келиб тушаган 501,6 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар