АсосийJamiyat

Самарқандда бир-бирини калтаклаган маст хўррандалар уч суткага қамалди

'Самарқандда бир-бирини калтаклаган маст хўррандалар уч суткага қамалди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Самарқандда одамларни қадри" сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқалди. Унда одамларнинг бир-бири билан жанжаллашгани акс этган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг ҳолат юзасидан берган маълумотига кўра, 2021 йилнинг 27 февраль куни соат 23:00 ларда Самарқанд шаҳри Панжикент кўчасида жойлашган “SARDOR MANSUR IXTIYOR” оилавий овқатланиш ошхонасидан 26 ёшли Шахром А., таниши Бахтиёр Б., билан маст ҳолда ташқарига чиқиб, баланд овозда турли ҳақоратли сўзларни айта бошлашган. Ушбу ошхонада туғилган кунини нишонлаётган 47 ёшли Баходур К. уларга танбеҳ беради. Бу сармаст  хўррандаларга ёқмаганлиги оқибатида жанжанл чиқади. Жанжалга Баҳодур К., нинг 20 ёшли ўғли  Асадбек А ҳамда жияни 27 ёшли Дамир К лар келиб қўшилади. Атрофдагилар уларни ажратиб, яраштириб уйларига жўнатиб юборишган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, юқорида кўрсатилган фуқаролар бир-бирларига даъвоси йўқлигини, ариза ёзишдан бош тортишларини ва суд тиббий экспертизадан ўтмасликларини билдирганлар. 

Лекин ушбу фуқаролар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузганликлари юзасидан, ҳудуд профилактика инспектори томонидан тегишли тартибда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси 1-қисми (Майда безорилик) билан баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига тақдим қилинган ва суднинг қарорига кўра, Шахром А., Бахтиёр Б., Дамир К., Асадбек А.,ларга нисбатан 3 (уч) сутка маъмурий қамоқ ва Бахтиёр Б.,га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари, яъни 735 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

 

    Бошқа янгиликлар