Жорий йилнинг 2 март куни ижтимоий тармоқларда "Асакада 3 та автомобиль тўқнашди" сарлавҳаси остида видео лавҳа тарқалди.
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 28 февраль куни соат 06:30ларда, Андижон вилояти, Асака тумани, Дастурхончи МФЙ ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 421-километрида "Нексия" ҳамда икки "Дамас" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Автомобиллар техник шикастланган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига аниқлик киритилмоқда.






