1

Самарқандда эски дислокация билан хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими юзасидан расмий муносабат билдирилди

ЖАМИЯТ 03.03.2021, 11:45
Самарқандда эски дислокация билан хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими юзасидан расмий муносабат билдирилди

Ижтимоий тармоқларда "Самарқандда эски дислокация билан хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати расмий муносабат эълон қилди. 

Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 11 февраль куни соат 09:00ларда, Самарқанд вилояти ҳудудидан ўтган М-37 автомобиль йўлининг 4-километрида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими Ш.Бозоров томонидан "Матиз" русумли автомобиль тўхтатилганлиги, ўзаро мулоқот вақтида "ЙПХ ходими тақдим этган дислокация кўчирмасининг амал қилиш муддати ўтган"- дея ҳайдовчи эътироз билдирганлиги, ҳайдовчи меъёрий ҳужжатларини ходимнинг қўлига тақдим этмаганлиги ҳолати акс этган.

 

Ўзаро мулоқот автомобилда бўлган йўловчи томонидан тасвирга олиниб ижтимоий тармоқда тарқатилган.  

 

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1