1

Элликқалъа туманидаги “Болалар-ўсмирлар спорт мактаби”даги талон-торожликлар фош этилди

ЖАМИЯТ 03.03.2021, 12:20
Элликқалъа туманидаги “Болалар-ўсмирлар спорт мактаби”даги талон-торожликлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Элликқалъа туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказди.

Унда, Элликқалъа туманидаги “Болалар-ўсмирлар спорт мактаби” масъул ва моддий жавобгар шахслари 2018-2020 йилларда мактабнинг мураббий ва  ходимларига жами 491,4 млн сўм хизмат сафари харажатлари ва иш ҳақларини нақд пул шаклида ажратиб, тўлов қайдномалардаги имзоларни сохталаштириб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1