1

"UzAuto Motors" энг ҳаридоргир машиналар – "Spark", "Nexia", "Cobalt" ва "Lacetti" учун шартнома тузишни бошлади

ЖАМИЯТ 03.03.2021, 13:22
"UzAuto Motors" энг ҳаридоргир машиналар – "Spark", "Nexia", "Cobalt" ва "Lacetti" учун шартнома тузишни бошлади

5 февралда UzAuto Motors компанияси Асака шаҳридаги заводда ишлаб чиқарилаётган автомобилларга контрактация вақтинча тўхталганлиги ҳақида хабар берилган эди. 

“Uzauto Motors” компанияси бу тўхтатишни мажбурий чора эканлигини, "SAP S/4HANA" корхона ресурсларини бошқариш тизими (ERP-тизим)ни ишга тушириш жараёни билан боғлаган эди.

Маълум қилинишича, SAP S/4HANA ­– бу ресурсларни режалаштириш учун йирик корхоналарга мўлжалланган дастурий тўплам – ERP-тизимдир. У асосий кундалик бизнес-жараёнларни қамраб олади: ишлаб чиқариш, харидлар ва логистика, молия ва бухгалтерия ҳисоби, кадрлар маъмурчилиги, маҳсулотни сотиш. Ушбу тизимнинг муваффақиятли интеграцияси реал вақт режимида маъумотларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш имконини беради, бу эса, маълумотлар асосида бизнес-қарорларни тез қабул қилишга йўл очади.

" SAP S/4HANA тизимига ўтилиши компания мослашувчанлиги, самарадорлиги ўсиши ва харажатларининг тежалишига имкон беради, шунингдек етказиб бериш занжирини оптимизациялайди. Компаниянинг амалдаги барча бизнес-жараёнларига дахл қилувчи бу тизим такрорланувчи вазифаларни бажаришдан халос қилади, мураккаб бизнес-жараёнларни оптимизациялайди ва барча миқёслардаги жараёнларнинг тўлиқ автоматизациясини таъминлайди.

Ишлаб чиқариш жараёнлари, омбор ҳисоби ва компаниянинг ишлаб чиқариш блокларида бутловчи қисмлар етказиб берилиши тизимини автоматизациялаш конвейерга бутловчилар ва хом ашёнинг ўз вақтида етказиб берилмаганлиги билан боғлиқ ишлаб чиқаришдаги тўхтаб қолишларни четлаб ўтиш имконини беради. Бундан ташқари, тизимли ёндашув корхона омборларида ортиқча хом ашё, бутловчи қисмлар ва маҳсулот туриб қолишининг олдини олади.

Автомобилларни тақсимлаш жараёнининг автоматизацияси (навбатга автоматик қўйиш) билан бир қаторда, UzAuto Motors компанияси сотувлар тизимида шартномаларни расмийлаштириш жараёнининг ҳам максимал автоматизациясига эришиш ниятида. Бу барча жараёнларнинг шаффофлигини оширади ва инсон омилини истисно қилади", деб маълум қилди компания.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1