1

Санжайнинг “иши” бўйича суд ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади

ЖАМИЯТ 03.03.2021, 16:01
Теглар: Санжай
Санжайнинг “иши” бўйича суд ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади

Яқинда блогер ва ҳуқуқшунос Зафар Солижоновнинг ўзининг “Телеграм”даги каналида хонанда Санжайга (Санжар Джавбердиевга) нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид материлларини қабул қилиш Навоий шаҳар маъмурий суди ходимлари томонидан аоссиз пайсалга солинаётганига оид хабар  тарқатди. Мазкур хабар Судьялар олий кенгаши томонидан ўрганилди. Бу ҳақда кенгаш матбуот хизмати "Даракчи"га маълум қилди.

Унга кўра, С. Джавбердиевга нисбатан МЖтКнинг (Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси) 1771-моддаси (Муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузиш) билан расмийлаштирилган маъмурий иш материаллари 2020 йилнинг 11 декабрь куни Навий шаҳар маъмурий судига келиб тушган. Бироқ ҳуқуқбузарликда гумонланаётган шахсдан иш ҳолати бўйича тўлиқ, жавбрланувчилардан эса умуман тушунтириш хати олинмагани, шунингдек ҳуқуқбузарлик ашёси илова қилинмагани сабабли ушбу камчиликларни бартараф этиш учун иш ҳужжатлари 2020 йил 25 декабрь куни № 2278-20-сонли хат билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интелектуал мулк ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш бўлимига қайтарилган.

Шундан сўнг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги мазкур иш 2021 йил 19 февраль куни жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судига келиб тушган.Ишни суд мажлисида кўриш 2021 йилнинг 5 март куни давом эттирилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш материалларини қайтаришда процессуал қонун талаблари бузилгани эҳтимоли ҳамда ҳужжатларни қабул қилишда сансалорликка йўл қўйилган-қўйилмаганлиги масаласига аниқлик киритиш учун материаллар Судьялар олий малака ҳайъатига хизмат текшируви ўтказиш учун юборилди, дейилади Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати баёнотида.

Шарҳлар

Қўшиқчи Санжай шоир Усмон Азим учун 4,5 млн. сўм танга йиғди

09.06.2022, 13:42

Ижтимоий тармоқларда қўшиқчи Санжай шоир Усмон Азимга танга йиғаётгани акс этган видео тарқалмоқда"Замон" нашрининг ёзишича, Санжай “Карвон” қўшиғи шеъри учун шоир Усмон Азимга тўлаши керак...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1