1

Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчa тўхтатилади

ЖАМИЯТ 03.03.2021, 16:15
Теглар: газ таъминоти
Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчa тўхтатилади

Тошкентнинг Яккасарой туманининг айрим ҳудудларида газ фаолияти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 3 март куни соат 11:00 – 13:00 вақт оралиғида «Hududgaz Poytaxt» ГТФ «Yakkasaroytumangaz» газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги Шота Руставели кўчасида жойлашган ўрта босимли газ тақсимлаш пунктида таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Шу муносабат билан Шота Руставели кўчасидаги №33-39 кўп қаватли уйларнинг – 90 та аҳоли ҳамда 1-тор Кичик Бешёғоч кўчасидаги -12 та ерли аҳоли хонадонлари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.

Қайд этилишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1