1

Нима учун Тошкент халқаро аэропортида экспресс тест олиш монополия бўлиб қолган?

ЖАМИЯТ 03.03.2021, 16:59
Теглар: Тошкент халқаро аэропорти
Нима учун Тошкент халқаро аэропортида экспресс тест олиш монополия бўлиб қолган?

АОКАда Тошкент халқаро аэропорти вакиллари иштирокида ўтказилган брифингда аэропортда экспресс тест олиш бўйича нега тиббий монополия борлигига изоҳ берилди.

 Маълум қилинишича, махсус комиссиянинг 45-баёнида аэропортга барча талабларга жавоб берадиган тиббиёт муассасасини бир кун муҳлатда олиб келиб, жойлаштириш керак эди. Шу бир кун муддатда керакли тиббиёт ускуналари бор ҳамда барча ускуналарни ўрнатишга имконияти етарли муассаса «Тиббиёт дунёси» масъулияти чекланган жамияти бўлди. Муҳлат берилган пайтда бошқа тиббиёт муассасалари талабларга жавоб бера олмагани учун битта фирма хизмат кўрсатмоқда. «Vitros» номли иккинчи фирма ҳам иш бошлаш арафасида. Бу фирма 5 мартдан аэропортда ўз ишини бошлайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1