Қонунчиликка кўра қуйидаги транспортларга утилизация йиғими тўланмайди:
- дипломатик ваколатхоналарга ёки консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларга, шунингдек, бундай ваколатхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг Ўзбекистон фуқаролиги бўлмаган, дипломатик мақомга эга бўлган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тегишли транспортларга;
- ишлаб чиқарилган йилидан бошлаб 30 ва ундан ортиқ йил ўтган L ва M1 тоифали, шунингдек, ишлаб чиқарилган йилидан бошлаб 50 ва ундан ортиқ йил ўтган, йўловчилар ва юкларни тижорат мақсадида ташиш учун мўлжалланмаган, асл двигатели ва кузови билан асл ҳолатида сақланган ёки асл ҳолати тикланган М2, М3 ва N тоифали транспортларга;
- давлатлараро, ҳукуматлараро, халқаро ташкилотлар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан техник кўмак (грант) маблағлари ҳисобига олиб кириладиган транспортларга;
- Ўзбекистонга олиб кирилиб, “вақтинчалик олиб кириш” божхона режимига расмийлаштирилган транспортларга.






