АсосийJamiyat

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ соҳасида фаолият олиб бораётган аёллар учун Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳат уюштирилди

'“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ соҳасида фаолият олиб бораётган аёллар учун Самарқанд шаҳрига икки кунлик саёҳат уюштирилди'ning rasmi

Бугунги кунда барча соҳалар қатори нефть ва газ соҳасида ҳам ички туризмни ривожлантиришга кенг эътибор қаратилмоқда. Бу борада фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси билан таништириш борасидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ўзига хос аҳамият касб этмоқда. 

“8-март Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Муборак” газни қайта ишлаш заводининг цех ва бўлимларида ишлаб чиқариш ҳамда жамоат ишларида илғор қатнашган бир гуруҳ хотин-қизлар Самарқанд шаҳрига икки кунлик туристик саёҳатга юборилди.

Саёҳат давомида аёллар қадимий Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, кўп йиллик тарихини ўзида акс эттирувчи меъморий объектлари ва қадимий ёдгорликлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлишди.

Жумладан, “Регистон” майдонидаги “Тилла Кори”, “Шердор”, “Улуғбек” мадрасалари, “Амир Темур” мақбараси, “Гўри Амир” зиёратгоҳи, “Шохи Зинда” мажмуасида бўлишди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “Ҳазрати Хизир” мақбараси ёнидаги қабрини ҳам зиёрат қилишди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳамкорлигида имтиёзли равишда уюштирилган мазкур сайёҳлик тадбири орқали иштирокчилар тарих нафасини ҳис қилиш имконига эга бўлишди.

    Бошқа янгиликлар