"Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги "2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги ПФ-6122-сонли Фармонига мувофиқ мамлакатимизда ички йўналишлардаги йўловчи поездлари тарифига киритилган чегирмалар борлигини маълум қилди.
Унга кўра, 2021 йилнинг 20-22 март кунларида қуйидаги байрам чегирмалар мавжуд:
- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган – 50%;
- Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДС, ДБ махсус таълим муассасалари талабалари – 15%;
- Оилавий (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) – 15%;
- Коллектив (ҳамкасабларга) (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) – 15%;
- «Афросиёб» тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга - 10%.
ИЗОҲ: Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилиш мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.
Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.






