АсосийJamiyat

Янгиариқ туманида 317 тонна кўмир талон-торож қилинди

'Янгиариқ туманида 317 тонна кўмир талон-торож қилинди'ning rasmi

Янгиариқ тумани кўмир омборида 317 тонна кўмир талон-торож қилинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Кўмир таъминот” МЧЖ га қарашли Янгиариқ тумани кўмир омбори мудири А.Ш. умумий баҳоси 95,2 млн сўмлик 317 тонна кўмир маҳсулотлари камомадига йўл қўйиб, ўзганинг кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан омбор мудири А.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (Талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар