«Ўзавтосаноат» бошқарув раиси ўринбосари Азизбек Шукуров UzAuto Motors компанияси Tahoe, Equinox, Trailblazer ва бошқа шу каби хориж автомобиллари учун божхона божи тўлаш ёки тўламаслигини айта олмади. Бу ҳақда газета хабар бермоқда.
«Акциз ўтган йили чиққан қарор билан нафақат бизга, ҳаммага — маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва импорт қилувчиларга ҳам бекор қилинган. ҚҚС 100 фоиз тўланади. Давлат божини тўлаш ёки тўламаслигимизни ҳозир айта олмайман. Лекин, UzAuto Motors мавжуд қонун доирасида фаолият олиб боради», — деди у.
UzAuto Motors бош директори в.б. Рустам Ражабовнинг айтишича, СТ-1 сертификатига эга Lada, Hyundai ва бошқа Россиядан автомобиль келтираётганлар «UzAuto Motors билан бир хил шартларда ва ҳеч қандай бож тўламайди». «Улар нима тўласа, биз ҳам шуни тўлаймиз», — дея қўшимча қилди у.






