АсосийJamiyat

"Қурилишнинг кескин ортиб кетиши ер остидаги, кўзга кўринмайдиган коммуникация тизимининг ошишига олиб келмоқда" – Вазир

'"Қурилишнинг кескин ортиб кетиши ер остидаги, кўзга кўринмайдиган коммуникация тизимининг ошишига олиб келмоқда" – Вазир'ning rasmi

Халқаро пресс-клуб сессиясида иштирок этган Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Шерзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича, илгари сув-канализация қувурлари йилига 500-1000 километргача тортилган бўлса, охирги 3 йилда ҳар йили 4000-5000 километрли қувурлар тортилмоқда. 

" – Жуда кўп жойларни сув билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

 3 йил ичида уй-жой қурилишининг кескин ортиб кетиши ер остидаги, кўзга кўринмайдиган коммуникация тизимининг ошишига олиб келмоқда. Коммуникация тизими бўлмаса, кўп қаватли уйлардан фойдаланиш имкони бўлмайди.

Республика бўйича 45 минг хонадонли уйни сув ва коммуникация тизими билан таъминлаш масаласини Қурилиш вазирлиги билан биргаликда ҳал қилиш устида чиқяпмиз", — деди вазир.

 

    Бошқа янгиликлар