АсосийJamiyat

Туркия Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

'Туркия Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради'ning rasmi

2021-йилнинг 6 – 9-март кунлари Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Туркия делегацияси Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари раислигида Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, ташриф дастуридан Хива ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиш, бошқа вазирлик ва идораларида учрашув ҳамда музокаралар олиб бориш ўрин олган.

 

Фарида Эгамбердиева тайёрлади

    Бошқа янгиликлар