Деҳқонобод туманининг Бибиқорасоч маҳалласида Шаҳрисабздан ҳаракатланиб келаётган Камазда ёнғин чиқди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Ёнғин Фавқулодда вазиятлар ходимлари ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан қисқа фурсатда ўчирилди. Ёнғиндан ҳеч ким жабрланмади.


Маълум бўлишича, Ғузор туманида яшовчи фуқаро Камаз юк машинасида Шаҳрисабз шаҳридан қадоқланган ичимлик сувини Термиз шаҳрига олиб кетаётган бўлган.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.






