АсосийЖАМИЯТ

Урганч гарнизонидаги бўлинмалардан бири юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилди(фото)

Урганч гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида режага асосан батальон тактик ўқуви...

'Урганч гарнизонидаги бўлинмалардан бири юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилди(фото)'ning rasmi

Урганч гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирида режага асосан батальон тактик ўқуви бошланди.

Шу боис бўлинмалар олинган шартли сигналга мувофиқ юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирилиб, жанговар техникаларда “Янгиариқ” дала-ўқув майдонига колонна бўлиб марш уюштирди.

Маршни амалга оширишда ҳарбий хизматчилар шартли равишда қўлланилган оммавий қирғин қуроллари ҳудудидан ўтиб, пистирма ҳамда ҳужумларни қайтариш ва уларга қарши ҳаракатларни олиб бориш бўйича чораларни кўришди.

Дала-қув майдонига етиб келган бўлинмалар ҳудудда жойлашув, қўриқлов ҳамда ниқобланиш шартларини бажарди.

Машғулот давомида бўлинма командирларининг шартли душманга қарши режалаштирилган жангни олиб бориш бўйича қарорлари ҳамда ушбу ҳаракатларни бажаришга тайёргарлик даражаси бўйича маърузалари тингланди.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан мазкур ҳарбий машғулот жараёнлари назорат қилинмоқда. Батальон тактик ўқуви давом этмоқда.

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати

    Бошқа янгиликлар