АсосийСПОРТ

Пике «Барселона» сафидан чиқди

«Барселона» клуби ҳимоячиси Жерар Пике Испания кубоги яримфинали доирасидаги «Севилья»га (...

'Пике «Барселона» сафидан чиқди'ning rasmi

«Барселона» клуби ҳимоячиси Жерар Пике Испания кубоги яримфинали доирасидаги «Севилья»га (3:0) қарши баҳсда жароҳат олган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«Жерар Пике бугун, 4 март пайшанба куни тиббий текширувдан ўтгач, унинг ўнг оёқ пайлари шикастлангани маълум бўлди» - дейилади хабарда. Футболчининг сафга қачон қайтиши маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Пике жамоасини финалга чиқиши йўлидаги муҳим голига муаллифлик қилган бўлса-да, голдан кейин майдонда оқсоқланиб юрганди.

Аввалроқ, 34 ёшли ҳимоячи жароҳати сабабли қарийб уч ой майдонга туша олмаганди.

    Бошқа янгиликлар