АсосийJamiyat

«Эски жува» бозорида нима жанжал бўлди? Пойтахт ИИББ аниқлик киритди (видео)

'«Эски жува» бозорида нима жанжал бўлди? Пойтахт ИИББ аниқлик киритди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг «Эски жува» бозорида аёллар ўртасидаги жанжал акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ аниқлик киритди. 

Маълум бўлишичА, 23 февраль куни Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБга 39 ёшли Зулфия К. ариза билан мурожаат қилиб, у билан жанжаллашиб ҳақорат қилган қариндошлари – 58 ёшли Матлуба Ш. ва унинг ўғли Хожиакбар Ш.ларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Матлуба Ш. ва Хожиакбара Ш.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун туман судига юборилган.

    Бошқа янгиликлар