1

“Ўзбекистон аёл судьялари” тўплами икки тилда чоп этилди

ЖАМИЯТ 05.03.2021, 19:12
“Ўзбекистон аёл судьялари” тўплами икки тилда чоп этилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши халқаро хотин-қизлар куни арафасида хайрли ишни амалга оширди. Яъниким, кенгаш ташаббуси билан “Ўзбекистон аёл судьялари” тўпламини ўзбек ва инглиз тилларида чоп этди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 165 нафар аёл судьялар фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу умумий судьялар салкам 13 фоизини ташкил қилади. Бу одил судловни амалга оширишда хотин-қизлар муносиб ҳисса қўшаётганини англатади.

Тўпламда барча судья аёллар ҳақида  ихчам маълумотлар жамланган. 

Мазкур тўплам дунё ҳамжамиятига судья аёлларимизга ҳурмат-эҳтиром рамзи ва Халқаро хотин-қизлар кунига камтарона совға сифатида тайёрланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1