АсосийJinoyat

Хорижий корхонани ярим миллиардга чув туширган булунғурлик фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Хорижий корхонани ярим миллиардга чув туширган  булунғурлик фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Булунғур туманида хорижий корхона манфаатларига 538,6 млн сўм зарар етказган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “X.B.” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасининг собиқ ходими Т.У. “Ч.Г.” МЧЖ билан тузилган шартномага асосан жамиятга етказиб берилиши лозим бўлган 538,6 млн сўмлик ғишт маҳсулотини бошқа фуқароларга нақд пулга сотиб юбориб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар