АсосийJinoyat

Бухорода ижтимоий ётоқхонага жойлаштирилган аёл фарзандларининг хонасини фоҳишахонага айлантирди

'Бухорода ижтимоий ётоқхонага жойлаштирилган аёл фарзандларининг хонасини фоҳишахонага айлантирди'ning rasmi

Бухоро вилояти Қоракўл туманида 18 февраль куни ижтимоий ётоқхонага вақтинча яшаш учун жойлаштирилган 45 ёшли аёл болалар хонасини фоҳишахонага айлантиргани аниқланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Қайд этилишича, соат 16:45 да ижтимоий ётоқхонанинг ўзи ва фарзандларига ажратиб берилган хонасида 40 минг сўм пул эвазига фуқаролар Ж.М. ва А.Н.нинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган. Фуқаро фоҳишахона ташкил қилганлиги туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими томонидан Ж.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 131-модда (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар