1

“Mega”нинг ёнгинасида талончилик содир бўлди

ЖАМИЯТ 06.03.2021, 09:57
“Mega”нинг ёнгинасида талончилик содир бўлди

25 февраль куни соат 22:30 ларда номаълум шахслар Юнусобод тумани 11-мавзеда жойлашган “MEGA PLANET” савдо мажмуасининг олдидан ўтиб кетаётган 23 ёшли Қодиржон Д.,ни тўхтатиб, ундан нархи 200 АҚШ долларлик “Redmi note 5 pro” русумли уяли телефон аппаратини бир маротаба қўнғироқ қилиб олиш учун сўраб олиб, ушбу уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб ҳодиса жойидан қочиб кетган, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 23 ёшли Жасур Ғ., 24 ёшли Отабек И., ва 20 ёшли Жасурбек И., лар содир этганликлари аниқланиб, улардан уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1