АсосийSport

Бензема машғулотларига қайтди

'Бензема машғулотларига қайтди'ning rasmi

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лиганинг 26-тури доирасида «Атлетико»га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда Спорт—Экспресс маълум қилди.

Франциялик футболчи жума куни жамоанинг умумий гуруҳдаги машғулотларида қатнашди. 

Бензема мадридликларнинг сўнгги 3 ўйинини жароҳат туфайли ўтказиб юборганди. У сўнгги бор 14 февралда «Валенсия» (2:0) билан баҳсда майдонга тушганди. 

Ҳужумчи бу мавсумда Ла Лигада 21та ўйинда 12та гол урган.

    Бошқа янгиликлар