АсосийJinoyat

Сурхондарёда “Баркамол авлод” ходими 60 млн сўмдан ортиқ маблағни талон-тарож қилди

'Сурхондарёда “Баркамол авлод” ходими 60 млн сўмдан ортиқ маблағни талон-тарож қилди'ning rasmi

Бойсун туман халқ таълими бўлими бош ҳисобчиси ўринбосари Д.С. ўз мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, тумандаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёти марказидаги 42 нафар ходимга иш ҳақи ва хизмат сафарлари учун нақд пул маблағларини тарқатиш ҳақидаги тўлов қайдномаларига ушбу ходимларнинг ўрнидан сохта имзоларини қўйиб, жами 63 637 207 сўм иш ҳақи пулларини ходимларга бермасдан бюджет маблағини талон-торож қилган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Бундан ташқари, туман Баркамол авлод болалар маркази томонидан 8 та ҳолатда икки нафар ходимга 11.648.240 сўм асоссиз хизмат сафари расмийлаштирганлиги, 15 та ҳолатда 3.384.447 сўм иш ҳақларини ортиқча тўлаб берилганлиги, 35 ҳолатда 11.278.656 сўм асоссиз рағбатлантириш орқали ортиқча ҳисоблаб тўлаб берилиб, бюджет маблағини талон-торож қилганлиги ҳам аниқланади. Ўтказилган текширишда туман Баркамол авлод болалар маркази томонидан жами 89.948.550 сўм бюджет маблағи талон-торож қилганлиги маълум бўлди.

Айни пайтда Д.С.га нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

    Бошқа янгиликлар