1

Президент меҳнат билан банд бўлган ва раҳбар аёлларнинг жамиятдаги улуши ҳақида гапирди

ЖАМИЯТ 06.03.2021, 11:28
Президент меҳнат билан банд бўлган ва раҳбар аёлларнинг жамиятдаги улуши ҳақида гапирди

Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида мамлакатимизнинг фаол аёллари иштирокида бўлиб ўтаётган давлат тадбирида Президент Шавкат Мирзиёев аёлларнинг жамиятдаги ўрнига алоҳида тўхталди, дея хабар қилмоқда "Даракчи" мухбири.

“Бугунги кунда азизу мукаррам аёлларимизнинг барча соҳа ва тармоқлардаги ўрни ва таъсири янада ортиб бормоқда. Бунинг тасдиғини республикамизда меҳнат билан банд аҳолининг 45 фоизини хотин-қизлар ташкил этаётганида ҳам, яққол кўриш мумкин. Аёлларимиз орасида таниқли давлат ва жамоат арбоблари, жумладан, ўнлаб сенатор ва депутатлар, вазир ва ҳокимлар, Ўзбекистон Қаҳрамонлари, академиклар, профессорлар, Ўзбекистон халқ шоирлари, Халқ ўқитувчилари, Халқ артистлари, нодавлат ташкилотларнинг фаол вакиллари борлиги, барчамизни қувонтиради”, - деди Президент.

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда мамлакатимиз бошқарув тизимида аёлларнинг улуши 33 фоизга етган. Юртимиз бўйича бир ярим мингга яқин хотин-қизлар, турли даражадаги раҳбарлик лавозимларида ишламоқда.

Хусусан:

-  6 та туманда ҳоким вазифасида;

-  юзлаб ҳудудларимизда, ўринбосар ва маслаҳатчи лавозимларида, шунингдек, давлат ва жамият бошқарувида аёлларнинг иштирокини кучайтириш мақсадида, 6 мингдан зиёд фаол хотин-қизлардан иборат кадрлар захираси шакллантирилган.

Байрам тадбири давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1