АсосийJamiyat

"Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди" – Президент

'"Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди" – Президент'ning rasmi

Жорий йилда турмуш шароити оғир бўлган аёллар ҳамда ёлғиз онаси қарамоғида ўсган қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида бюджетдан 200 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилади, дея тантанали маросимдан Президентнинг сўзларини келтирмоқда "Даракчи" мухбири.

Шунингдек:

-  бошпанаси бўлмаган аёлларни ижара асосида “ижтимоий уй-жойлар” билан таъминлаш учун яна 211 миллиард сўм,

-  боқувчисини йўқотган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизларга моддий ёрдам бериш

ва малакали тиббий ёрдамга муҳтож аёлларни даволашга қўшимча 110 миллиард сўм,

-  аёллар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун, бюджетдан қўшимча 600 миллиард сўм ажратилади.

“Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди”, - деди Президент.

    Бошқа янгиликлар