АсосийJamiyat

"Тарбия" фани учун махсус сайт ишга тушди

'"Тарбия" фани учун махсус сайт ишга тушди'ning rasmi

2020-2021- ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан умумий ўрта таълим муассасаларида "Тарбия" фани жорий қилинган эди.

Ушбу фан ўқувчиларни ижтимоий муваффақиятли ҳаётга тайёрлаши, фаол фуқаролик позицияси, масʼулият, мажбурият, ҳуқуқий онг ва маданият, теран дунёқараш, соғлом эʼтиқод, маърифатпарварлик, бағрикенглик каби фазилатларни шакллантириши билан аввалги дарсликлардан тубдан фарқ қилади.  

Янги ёндашувлар ўқитувчидан дарсни янгича метод ва технологиялар асосида ўтишни тақозо этади. Шуни ҳисобга олиб, янги фанни ўтишда ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, фан мақсад-вазифаларини ва ғоясини оммалаштириш мақсадида www.tarbiyam.uz сайти жорий этилди.

Сайтда "Тарбия" фанини ўқитиш дастурлари, тақвим-мавзу режа ва дарсликнинг электрон вариантларини қолаверса, дарсни ташкил этишга доир барча методик ёрдам, қўшимча манба ва материаллар мавжуд.  

Сайтда шунингдек, дарсликларнинг электрон вариантлари, ибратли ҳикоялар, муваффақиятга эришган замондошлар ҳақида маълумотлар ўрин олган.

    Бошқа янгиликлар