Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, “X.B.” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасининг собиқ ходими Т.У. “Ч.Г.” МЧЖ билан тузилган шартномага асосан жамиятга етказиб берилиши лозим бўлган 538,6 млн сўмлик ғишт маҳсулотини бошқа фуқароларга нақд пулга сотиб юбориб, ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Т.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






