АсосийJamiyat

️Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилмоқда

'️Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилмоқда'ning rasmi

Президент «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилмоқда ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

  • хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотлар мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш;
  • хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олиши, муносиб иш топишига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятини тўғри йўналтириш;
  • ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш;
  • турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли чора-тадбирларни белгилаш;
  • хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалаларни чуқур таҳлил қилиш, илғор тажрибалар асосида мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича қонунчилик ва амалиётни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • хотин-қизларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда фарзанд тарбиясидаги ролини ошириш чораларини кўриш;
  • ҳудудий хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари, маҳаллалардаги «Аёллар маслаҳат кенгашлари» фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг давлат ва жамоат ташкилотлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш, уларга услубий-амалий кўмаклашиш;
  • «Аёллар дафтари» билан манзилли ишлаш, мутасадди ташкилотлар, секторлар томонидан хотин-қизлар муаммолари ўз вақтида бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш.

    Бошқа янгиликлар