АсосийJamiyat

Тутзорлар барпо этиш учун давлат томонидан субсидия ажратилишини биласизми?

'Тутзорлар барпо этиш учун давлат томонидан субсидия ажратилишини биласизми?'ning rasmi

 Адлия вазирлиги янги интенсив тутзорлар барпо этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тақдим этилиши ҳақида эслатма берди.

Хусусан:

➖ пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига тутзорларда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун томчилатиб суғориш тизимини жорий этган ҳолда янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига 8 миллион сўмгача;

➖ майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмгача субсидия тақдим этилади.

 

    Бошқа янгиликлар