АсосийJinoyat

Термизда фуқароларни ҳарбий қисмга ишга жойлаштириб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди

'Термизда фуқароларни ҳарбий қисмга ишга жойлаштириб қўймоқчи бўлган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан ДХХ ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Х., 2 нафар фуқарога ўзини ҳарбий қисмларнинг бирида юқори лавозимда ишловчи ходим сифатида таништириб, уларни ҳарбий қисмга ишга жойлаштириб қўйиш эвазига келишилган 3 000 АҚШ долларидан 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар