АсосийJamiyat

Тошкентда икки «Cobalt» тўқнашиб, ағдарилиб кетди

'Тошкентда икки «Cobalt» тўқнашиб, ағдарилиб кетди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида 7 март куни тунда икки «Cobalt» тўқнашиб, улардан бири ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, воқеа 7 март куни соат 23:55 ларда Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган О.Б. «Cobalt» русумли автомобилда ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб симёғочга урилган ва ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган А.Ш. бошқарувида бўлган яна бир «Cobalt» русумли автомобилга тўқнашган.

Маълум қилинишича, йўл транспорт ҳодисаси оқинатида ҳайдовчи О.Б. бошқарувидаги «Cobalt» йўловчилари, 29 ёшли Ш.Э., 30 ёшли С.Ю., ҳамда ҳайдовчи А.Ш. ва унинг бошқарувида бўлган автомобиль йўловчиси 27 ёшли В.Ш.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур тўқнашув юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар