АсосийЖАМИЯТ

Катта Фарғона каналига чўкиб кетган 13 ёшли боланинг жасади топилди

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг "Беруний" маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 13 ёшли...

'Катта Фарғона каналига чўкиб кетган 13 ёшли боланинг жасади топилди'ning rasmi

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг "Беруний" маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 13 ёшли Умиджон Абдусатторов 5 март куни эҳтиётсизлик оқибатида шу ҳудуддан оқиб ўтувчи Катта Фарғона каналига чўкиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

 

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, 22-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси бўлган бола шу ерда жойлашган байдарка ва каноэда эшкак эшиш базаси машғулотларига қатнашган.

Ҳодиса жойида қидирув ишлари олиб борилиб, бугун, 8 март куни унинг жонсиз танаси Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг махсус минтақавий қидирув-қутқарув отряди ғаввослари томонидан ҳодиса содир бўлган жойдан 1 200 метр узоқликда 2 метр чуқурликдан топилди. Ҳозирда унга нисбатан белгиланган тартибда суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

 

 

    Бошқа янгиликлар