1

Бугун ҳарорат кўтарилади, иккита ҳудудда эса ёмғир ёғади

ЖАМИЯТ 09.03.2021, 08:21
Бугун ҳарорат кўтарилади, иккита ҳудудда эса ёмғир ёғади

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 9 март кундуз куни республикада илиқ об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.. Ҳаво 17-22° илиқгача исийди.

Пойтахтимизда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 19-21° илиқгача исийди.

Республиканинг тоғли ҳудудларида булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 9-14° илиқни ташкил этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1