1

Олис Томди туманида ҳам “Истеъмолчилар уйи” фойдаланишга топширилди

ЖАМИЯТ 09.03.2021, 09:43
Олис Томди туманида ҳам “Истеъмолчилар уйи” фойдаланишга топширилди

Истеъмолчилик соҳасида фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш, мурожаатларнинг жойида тизимли кўриб чиқилишида мутасадди органлар билан ҳамкорликнинг янгича механизмларини жорий қилиш, қўшимча иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга кўмаклашиш, кутубхоналар фаолиятини ташкил этиш мақсадида, “Истеъмолчи кутубхонаси” ҳамда “Истеъмолчилар уйи” лойиҳалари ишлаб чиқилиб, лойиҳа доирасида бугунги кунда 30 дан ортиқ туман ва шаҳарларда “Истеъмолчи кутубхонаси” ва “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комплекслари қурилиб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, Навоий вилоятининг олис чўл ҳудуди – Томди туманида жойлашган «Истеъмолчилар уйи» маъмурий комлексининг очилиш маросими  ўтди.  

Унда туман ҳокими Қайрат Алдабергенов, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов, Сенатор Улуғбек Файзиев юртимизда аҳолининг истеъмолчи сифатида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, Президентимизнинг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида қайд этди.

Маълумот учун, ушбу “Истеъмолчилар уйи” маъмурий комлекс “Zarafshоn Golden Group” компанияси ҳомийлиги асосида қурилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1