1

490 нафар фуқаро Қозоғистонга ишлаш учун жўнатилди

ЖАМИЯТ 09.03.2021, 12:52
490 нафар фуқаро Қозоғистонга ишлаш учун жўнатилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароларини хорижда иш билан таъминлаш мақсадида Қозоғистон Республикаси иш берувчилари билан олиб борилган музокаралар натижасида фуқароларимизни ушбу давлатга ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган.

Келишувга мувофиқ, 7 март куни Қорақалпоғистон Республикасидан 490 нафар фуқаро «Довуд ота» чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талабларга риоя қилган ҳолда ишлаш учун Қозоғистон Республикасининг Ақтау шаҳрига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари томонидан тегишли тушунтиришлар берилиб, бепул суғурта полиси ва хизмат кўрсатиш шартномаси расмийлаштирилган, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тарқатма материаллар берилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1