9 март куни 02-30ларда Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» йўл патруль хизмати масканида тунги хизматни олиб бораётган ЙПХ ва ППХ ходимлари томонидан 1987 йилда туғилган фуқаро А.Д. бошқарувидаги «Наманган-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган "Нексия" автомобили тўхталиб, текширилади.
ИИББ Ахборот хизмати берган хабарга кўра, автомашинани кўздан кечириш давомида юкхонасида бўлган икки қоғоз қути ичида республика ҳудудида савдоси чекланган 1 500 дона «Тропикомид 10 мг» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги ИИБ ходимлари томонидан аниқланади ва қонуний чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилади. Ҳозирда ҳолат юзасидан қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






