АсосийJinoyat

Хоразмда 30 ёшли йигит ишга ва ўқишга киритишни ваъда қилиб, 3 фуқарони катта пулга "ухлатди"

'Хоразмда 30 ёшли йигит ишга ва ўқишга киритишни ваъда қилиб, 3 фуқарони катта пулга "ухлатди"'ning rasmi

Янгиариқ туманининг “Ширшоли” маҳалласида яшовчи, 1991 й.т. Н.О. тоғни урса талқон қиладиган пайтида ҳалол меҳнат қилиш ўрнига, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш, яъни фирибгарликни мукаммал ўзлаштириб олди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

У 2020 йилнинг январь ойидан 2021 йилнинг февраль ойига қадар 3 нафар юртдошининг фарзандларини ишга ва олий таълим муассасасига ўқишга киритишда ёрдам беришини айтиб, ишончига кириб жами 10.200 АҚШ доллари ва 90.000.000 сўм пулларини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.О. га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар