АсосийJamiyat

Андижондаги чойхонада гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлган чет эл фуқаролари қўлга олинди

'Андижондаги чойхонада гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлган чет эл фуқаролари қўлга олинди'ning rasmi

2021 йилнинг 5 март куни соат 18:00 ларда 36 ёшли Элёрбек М.,  Қирғизистон Республикаси фуқароси 48 ёшли Умар Р., билан Асака тумани “Кужган” МФЙ., ҳудудида шартли равишда мижоз сифатида жалб қилинган фуқарога 18 000 АҚШ доллар эвазига 1.830 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ушланди. Уларни Олтинкўл тумани “Жалабек” МФЙ., ҳудудида жойлашган чойхонада 52 ёшли Хасанбой Я., Россия Федерацияси фуқароси 36 ёшли Муҳиддин М.,лар кутиб ўтирганликлари аниқланиб, ёнларидан чиққан жами 0.78 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси холислар иштирокида расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Умар Р., Элёрбек Р., Муҳиддин М., ва Хасанбой Я.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиҳёвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда. 

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

    Бошқа янгиликлар