2020 йилда Бухоро вилояти, туман ва шаҳар Халқ қабулхоналари томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тизимли ўрганилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси Ахборот хизмати.
Келтирилишича, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш юзасидан 644 та кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимнома, камчиликларга йўл қўйган масъулларга нисбатан чоралар кўриш тўғрисида 49 та таклиф киритилган.
– Киритилган тақдимнома ва таклифларга асосан камчиликлар бартараф қилиниши билан бир қаторда, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг 234 нафари огоҳлантирилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Маъмур Раҳмонқулов. – 179 нафарига нисбатан огоҳлантириш ва 26 нафарига нисбатан ойлик иш ҳақининг 30 фоизигача жарима интизомий жазо чоралари қўлланилди. 22 нафари эгаллаб турган лавозимларидан озод қилинди, 2 нафарига маъмурий жазо чоралари қўлланилди.