АсосийDunyo

Навоийдаги Мурунтов олтин кони дунёда энг йирик кон деб топилди

'Навоийдаги Мурунтов олтин кони дунёда энг йирик кон деб топилди'ning rasmi

Kitco 2020-йилда қазиб олиш бўйича дунёдаги энг йирик 10 та олтин конлари рейтингини тузди.

Унга кўра, Навоийдаги Мурунтов йирик кони конлар ўнлигида 1-рақамли деб топилди. Унинг захираси 4 минг тонна (150 млн унсия) деб баҳоланмоқда.

Шунингдек, AҚШнинг Karlin, Россиянинг Олимпиада олтин конлари эса кейинги ўринларни банд қилди.

Мурунтов кон мажмуаси очиқ кон ва уюмларни эритиб юбориш операцияларидан иборат бўлиб, 2020 йилда 2 миллион унсиядан сал кўпроқ олтин ишлаб чиқарилганлиги тахмин қилинмоқда. Узунлиги 3 км, эни 2,5 км ва чуқурлиги қарийб 600 м. Мурунтов, 150 миллион унсиядан ошиқ ҳисобланган ажойиб ресурслар базасини ҳисобга олган ҳолда, яқин келажакда дунёдаги энг йирик олтин кони сифатида ўз номини сақлаб қолади.

    Бошқа янгиликлар