АсосийJamiyat

«Чимён» аҳолиси учун замонавий дам олиш маскани қурилади

'«Чимён» аҳолиси учун замонавий дам олиш маскани қурилади'ning rasmi

«Чимён» маҳалласи аҳолиси учун янги замонавий дам олиш маскани барпо этилади. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги маълум қилди.

Республика ишчи гуруҳи томонидан Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллаларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Жумладан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан ўрганишлар жараёнида «Чимён» маҳалласидаги асосий кўча, яъни аҳоли гавжум ва дам олиши учун етарлича шароитлар мавжуд бўлмаган ҳудуд танлаб олинди. (Ушбу ҳудудда белгиланмаган жойларга ахлат ташланиши оқибатида қаровсиз ҳолатга келиб қолар эди).

Бугун таъмирлаш ишлари бошланган ҳудудда 450 метрни ташкил этади. Унда болалар майдончалари, автотураргоҳ, катталар ва қариялар учун дам олиш жойлари, махсус дам олиш ўриндиқлар, велосипедчилар учун йўлаклар, янги ёритиш чироқлари ўрнатилади.

Шу ўринда ҳудуддаги ҳеч бир дарахтга зиён етказилмайди ва махсус чиқинди ташлаш шохобчалари ҳам жойлаштирилади.

    Бошқа янгиликлар