АсосийЖАМИЯТ

Бугун Ўзбекистоннинг фақат иккита ҳудудида ёмғир ёғмайди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республикада момақал...

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун кундуз куни республикада момақалдироқ билан ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқгача пасаяди.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 11-13° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар