Бу ҳақда "Amirsoy Resort"нинг телеграмдаги расмий саҳифасида маълум қилинди.
Хабарга кўра, йўл қисмида кўчкини олдини олиш мақсадида Амирсой курорт зонага олиб борадиган кириш йўлида таъмирлаш ишлари режалаштирилган. Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси томонидан хавфсизликни таъминлаш учун Амирсой дам олиш масканига олиб борувчи йўл вақтинча ёпилган.
9 мартдан 12 мартгача бўлган вақт оралиғида дам олиш ҳаракати қайта тикланмагунча тўхтатилади. Лифтлар тўхтатилади.






