Кеча, 9 март куни соат 20:47да Данғара тумани, “Саноат” МФЙ, Фаробий кўчасида жойлашган “Қўқон Метангаз Сервиз” МЧЖ қарашли АГТШнинг 8-колонкаси ёниб кетди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.
Махсус куч воситалар ёнғинга 20:50да етиб бориб, 20:52да ўраб олган ва 20:55да ўчирилган. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.






