АсосийJamiyat

"Бундай натижаларга эришиш осон бўлмаяпти". "Хитой-Ўзбекистон анъанавий тиббиёт маркази"даги биринчида турган хитой ёзуви олиб ташланди

'"Бундай натижаларга эришиш осон бўлмаяпти". "Хитой-Ўзбекистон анъанавий тиббиёт маркази"даги биринчида турган хитой ёзуви олиб ташланди'ning rasmi

 2020 йил 8 июлда Fozil Farhod телеграм каналида Бобур кўчасида жойлашган "Хитой-Ўзбекистон анъанавий тиббиёт маркази" биносидаги ёзувининг хитойчаси биринчи, ўзбекчаси иккинчи даражада ёзилганини танқид қилиб, пост қўйилган эди. 

Блогернинг ёзишича, ўшанда "фейсбук"да баъзилар унинг иддаоларим асоссиз экани, тил борасидаги ишлар хўжакўрсинга қилинаётганини ёзган:

"Танқидлардан сўнг, ўйлаб қолгандим: “Ўзбекистонда яшаб, давлат тилини ҳимоя қилсанг-у, ўзимизникилардан балога қолсанг! Наҳот шу даражага келиб қолдик?”

Бугун Давлат тилини ривожлантириш департаменти бўлим мудири Шаҳобиддин Мусаевнинг билдиришича, Яккасарой туманидаги ушбу пешлавҳанинг хитойчаси олинибди. Бундай натижаларга эришиш эса осон бўлмаётган экан.

"Хайрли ишга бош қўшганларнинг ота-онасига раҳмат! Ўз уйида қадр топа бошлаган ўзбек тилимга эса ўлгунимча таъзим қиламан!"- деб ёзиб қолдирган натижадан хурсанд бўлган блогер. 

    Бошқа янгиликлар