2020 йилнинг 13 март (соат 11:00 дан 17:00 гача) ва 14 март (соат 10:00 дан 15:00 гача) кунлари Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Квангжу шаҳридаги ваколатхонаси ҳамда Кореядаги ўзбекистонликлар уюшмаси томонидан фуқаролар сайёр қабули ўтказилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
Фуқароларнинг сайёр қабули Кореянинг Тэгу шаҳридаги "Самарқанд" ресторанида бўлиб ўтади.
Офис манзили: 광주 광역시 광산구 산정동 914-16.
Мурожаат учун 010-8495-0027 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.






