АсосийJamiyat

Сирғали ва Янгиҳаёт туманлари фуқароларига ҳуқуқий кўмак берилади

'Сирғали ва Янгиҳаёт туманлари фуқароларига ҳуқуқий кўмак берилади'ning rasmi

2021 йил 11 март куни соат 10.00 да Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судида  ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлган Сирғали ва Янгиҳаёт туманлари фуқаролари учун оммавий сайёр қабул ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судининг Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бўйича бош консультанти Садоқат Аллаберганова хабар қилди...

Аҳолини қийнаб келаётган муаммоларини аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида ташкил этилаётган сайёр қабул Тошкент шаҳар суди раиси Э. Ходжакулов ва Тошкент шаҳар маъмурий суди раиси У. Алмамедов томонидан ўтказилади. 

Унда фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судларнинг судьялари ҳамда туманлар секторлари раҳбарлари қатнашади. Сайёр қабул доирасида меҳнат ярмаркаси ташкил этилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, Лутфикор кўчаси, 33 уй

    Бошқа янгиликлар